Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларнинг фаровон турмуш тарзи кечиришларида тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни жойида бартараф этиш мақсадида Яккабоғ туманида воҳамизнинг барча ташкилот ҳамда идора раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Мазкур сайёр қабулда 2019 йил "снос"дан қолиб кетган маблағлар учун тумандаги 46 нафар фуқарога 2 млрд 300 млн сўм снос пуллари берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими томонидан маҳалла раисларига аҳолини ҳамжиҳатликка чақириб, ҳашар ва ободонлаштиришлар ишларини уюштириши - маҳалла драйверининг муҳим омилларидан бири эканлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, мурожаатчилардан бири ногиронлиги бўлганлиги ва ижтимоий жиҳатдан ёрдамга муҳтожлигини айтиб тикув машинаси ва 5 млн маблағ сўради. Мазкур мурожаат эса жойида қаноатлантирилди. Худди шундай, турли ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва боқувчисини йўқотган аёллар учун ҳам "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 500 млн. сўмга яқин моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

17-07-2021 |
Foto galereya