Қарши шаҳрида “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компаниясининг 10 йиллиги муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди.

Компания Қашқадарё филиали томонидан 2009-2018 йиллар давомида 150 та қишлоқ массивларида аҳоли учун 11801 та ҳар томонлама қулай бўлган арзон ва шинам уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди. 

Жорий йилда ҳам вилоятнинг қишлоқ массивларида 1 085 та арзон уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда. Ушбу уй-жойларнинг барчаси йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилиши кузда тутилган.

Шу билан бир қаторда 2017-2019 йилларда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилалар учун 140 та “Ёшлар уйи”, Мудофаа Вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун 234 та, Миллий Гвардия ҳарбий хизматчилари учун 60 та, Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари учун 30 та, Ички ишлар ходимлари учун 120 та, Давлат хавфсизлиги хизматчилари учун 180 та, жойлардаги ижро ва ҳудудий органлари бўлинмалари раҳбарлари учун 175 та, Профилактика инспекторлари учун 568 та хизмат уй-жойлари қурилиши амалга оширилди.

Тадбирда компаниянинг бир гуруҳ энг фаол ходимлари муносиб рағбатлантирилди.

Аҳрор СОДИҚОВ, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

 

Фото: Муроджон Комилов.

26-08-2019 |
Foto galereya