31 июль куни Қашқадарё вилояти Халк депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутлари Яккабоғ тумани кенгашининг депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.Унда ташкилий масала кўрилди. 

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Сафаров Абдирасул Эштемирович Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, нутқ сўзлаган.

Сафаров Абдирасул Эштемирович 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.

                                                                        Вилоят ҳокимлиги  ахборот хизмати

01-08-2019 |
Foto galereya