Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев 27,28,29,30 июль кунлари Яккабоғ туманида бўлиб, «Эски Яккабоғ» қўрғончасида тадбиркорлар билан учрашиб, фуқаролар ва тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказмоқда.

«Эски Яккабоғ»да 15 мингдан зиёд киши истиқомат қилади. Бу ерда 3та - «Эски Яккабоғ», «Мустақиллик» ва «Ибн Сино» маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. Ҳудудда 1та болалар оромгоҳи, 3та мактаб, 1та ихтисослаштирилган мактаб интернат, 2-сонли туман марказий шифохонаси, туман ветеринария бўлими, 1та мактабгача таълим муассасаси, «Эски Яккабоғ» ОХЖ бозори, оилавий поликлиника ва бошқа ташкилотлар мавжуд. 170дан зиёд савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ва коммуникация тизимларида 220 нафардан зиёд тадбиркор фаолият юритмоқда.

Яккабоғ улкан қурилиш майдонига айланган, бир тарафда йўлсозлар йўлларни кенгайтириб, текислаб, асфальтлашга тайёрлашмоқда, бир тарафда электромонтёрлар ёғоч симёғочларни бетонига алмаштириб, янги сим тортмоқда. Бир тарафда кўприклар тузатилиб, ариқлар кавланса, бир тарафда усталар кўча юзидаги уйларни таъмирлашмоқда.

«Эски Яккабоғ», «Мустақиллик» ва «Ибн Сино» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшаётган  хонадонлар белгиланган тартибда суюлтирилган газ балонлари билан таъминланмоқда.

«Эски Яккабоғ», «Мустақиллик» ва «Ибн Сино» маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

                                                                                             Суратларни Мурод Комилов олган.

                                                                      Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

30-07-2019 |
Foto galereya