Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев бугун мустақиллигимизнинг 28-йиллиги муносабати билан тумандаги "Гувалак" қишлоғида ўтказилган байрам тантанасида иштирок этди. Бу ҳақда Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Туман ҳокими табрик сўзида пахта йиғим-терими ишлари бошлангунга қадар “Гувалак” қишлоғига ичимлик сувини олиб келишини таъкидлади. Бунинг учун қандай зарурий ишлар бажарилиши керак бўлса, амалга оширишга ваъда берди.
Байрам дастурида вилоятимизнинг истеъдодли санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Барча бирдек рақсга тушиб, мустақиллик айёмини муносиб кутиб олишди.
Бу эса гувалакликлар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.
Дилшод Набиев, Косон туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
30-08-2019 |
Yangiliklar
Foto galereya