Фарғона вилоятида ушу спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар иштирок этган мусобақада вилоят анъанавий ушу ассоциацияси томонидан бир гуруҳ спортчилар жўнатилди.
- Ушунинг тури кўп, - дейди ассоциация раҳбари Эркин Ашуров. – Бизда жанговор услублар чуқур ўргатилади. Вилоятимиз учун анъанавий ушу йўналиши янги бўлгани учун ҳам шуғулланувчилар кўп эмас. Тарғибот ишларини олиб бораяпмиз. Ҳарбий ёки ички ишлар ходими бўлишни орзу қилган қиз-йигит борки, анъанавий ушу билан шуғулланишни истаяпти.
Бу спорт тури бўйича вилоятимизда бор-йўғи 3 та тўгарак бор (Нишонда 2 та, Чироқчида 1 та) ва уларда 100 нафардан ортиқ спортчи машғулот олиб боради. Натижалар кўп бўлмаса-да, ёмон ҳам эмас. Биргина шу - Фарғона вилояти мезбонлик қилган чемпионатдан вакилларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритиб қайтишди.
З.НАЗИРОВА
Qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида