Авазов Азамат Ғиёсович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари-вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи.
А.Авазов 1986 йил Косон туманида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети ва Малайзиянинг "Lincoln University" магистратурасини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бирлашган Араб Амирликларидаги “SALESMAN” фирмасидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Равшанов Ринат Мейлиевич вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бош юристконсульти лавозимига тайинланди. У бунгача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қарши минтақавий темир йўл узелига қарашли вагон депоси ҳуқуқшуноси вазифасида ишлаб келган.
Аҳрор Содиқов,
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.
29-04-2021 |
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabarФото галерея