Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор долзарб масалалар жумладан, келгусидаги экологик вазиятларни инобатга олган ҳолда дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтаришлари ва вилоятларда яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича қилган ташаббуслари аҳоли томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. 

Шунингдек, мазкур видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига асосан, йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳарларда яшил майдонларни 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани, бунинг учун эса 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилингани маълум бўлган эди.

Бу борада, айни кунларда қашқадарёликлар 16 миллиондан ортиқ дарахт экиш тадбирларини бошлаб юборди ва унда маҳаллий ҳокимят органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролар ҳам фаол иштирок этиб, юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш ва келажак авлодга табиатни яшилликка бурканган ҳолда қолдиришни мақсад қилганлар.

Шу боисдан, бу каби она табиатни асраб-авайлаш ва яшил майдонларни кенгаштиришга ўз ташаббуси билан иштирок этмоқчи бўлган Қашқадарё халқи учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мурожаат қилди ва унда ижтимоий соҳа раҳбарлари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

- Азалдан ота-боболаримиз яхши ниятлар билан кўчат экишган, фарзандлари камолини шу кўчатни униб-ўсиши билан боғлашган, - деди вилоят ҳокими. - Ушбу анъана давом этиши керак. Яхши ниятлар билан экилган ниҳол фақат яхши кунларга хизмат қилади.

Мурожаатда вилоят раҳбари томонидан, ўзимизнинг бой ўтмишга эга бўлган ва ўзининг ноёб фойдали хусусиятларига эга бўлган қатор ўсимлик ҳамда дарахтлар ҳақида алоҳида тўталиб ўтилди ва ҳудудларнинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда уларни экиш бўйича бир мунча тавсия ва таклифларини бериб ўтди. 

10-11-2021 |
Фото галерея