Вилоят ҳокими Шаҳрисабз шаҳрининг ўсув нуқталари ҳамда кичик саноат зоналари ва ёшлар тадбиркорлиги саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов тақдимоти билан танишди.

Тақдимот жараёнида Зойир Мирзаев: Ҳар бир лойиҳа ўзини оқлай олиши, ҳам тадбиркорга, ҳам давлатга фойда келтириш баробарида, халқимизнинг ташвишини енгил бўлишига, яшаш шароитлари яхшиланишига хизмат қилиши керак, - деган кўрсатмалари билан масъул раҳбар ва тадбиркорларга ўз фикрларини айтиб ўтди.

Шунингдек, паст қувватда ишлаётган ҳамда ўз муддатида ишга тушмаган лойиҳалар тақдимоти ҳам кўриб чиқилиб, бу бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди.

Шу билан бирга, Зойир Мирзаев Шаҳрисабз шаҳрига ташрифи давомида ҳунармандлар маркази фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда у ерда хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди ҳамда мазкур марказ шаҳрисабзнинг ўз миллийлигини, ўз қиёфасини кўрсатиб берадиган туристик мажмуа бўлиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди ва бу борада масъулларга ўз таклиф мулоҳазаларини билдирди.

07-07-2021 |
Фото галерея