Аввал хабар берганимиздек, пойтахтда яшаб, ижод қилаётган бир гуруҳ қашқадарёлик маданият ва санъат усталари тантанали кутиб олинди.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев пойтахтимизда яшаб, ўз ижоди орқали юртимиз равнақи йўлида хизмат қилаётган воҳаликлар билан учрашиб, уларга вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ҳамда янгиланишлар ҳақида мулоқотлар қилди. Воҳани мадҳ этувчи жонли ижро билан бошланган суҳбат анча қизғин давом этди.

Маълумот ўрнида, Зойир Мирзаев йил бошида Тошкент шаҳрида ҳам учрашиб, фаолллар қатламини ҳаётий таржиба ва билимларидан самарали фойдаланган ҳолда воҳа ривожи ҳамда ёшлар таълим-тарбияси йўлида бирлашиш борасида фикрлар алмашиб олган эди.

Жорий йил мустақиллик байрами арафасида чоп этилган қашқадарёлик ижодкорлар ижоди жамланган "Зумрад воҳа насимлари" номли икки жилдли баёзлар ҳам айни шу учрашувдаги таклифлар асносида яратилган эди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

24-12-2020 |
Фото галерея