Иш кунини аҳоли мурожаатларини тинглашдан бошлаб, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, "Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ" дастурлари бўйича қилинаётган ишларни ўз кўзи билан кўриб қайтаётган вилоят ҳокими "ZOOM" орқали чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг дардларига қулоқ тутди.
 
- "Халқ қабулхонаси"га айланган кабинетимдан ҳеч ким норози кетмасин, - деди вилоят ҳокими. - Йўлланадиган ҳар қандай турдаги мурожаат ижросини Президентнинг ҳудуддаги вакили сифатида ўзим жиддий назоратга оламан.
 
 
Вилоят раҳбари 24 нафар фуқаролар билан "ЗООМ" дастури орқали қабул ўтказган бўлса мазкур қабул ҳам ижобий ечимларга бой бўлди. Жумладан, Косон ва Муборак туманида истиқомат қилувчи фуқароларнинг фарзандларига ОТМ учун бир йиллик шартнома пуллари тўлаб бериладиган бўлди.
28-07-2021 |
Фото галерея