Вилоят махсус комиссиясини ўтказилган йиғилишида воҳамиздаги коронавирус билан боғлиқ вазият ва Республика махсус комиссиясининг қабул қилинган қарорини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокамада жорий йилнинг 26 июнь куни вилоят раҳбари воҳа аҳлига йўллаган мурожаати юзасидан аҳоли томонидан қолдирилган изоҳларга ҳам эътибор қаратилди.

- 300 нафардан зиёд фуқароларимиз мурожаатим юзасидан таклифлар билан чиқди, - деди Зойир Мирзаев. - Одамларимиз тўйлар ҳали ҳам 300-400 кишилик ўтаётганидан хавотирда. Шунингдек, вилоятдаги иқлимни ҳисобга олиб, овқатланиш объектларини соат 22:00-23:00 га қадар узайтириш таклифи ҳам кўп тушди. Воҳадошларимиз таклифларини инобатга олиб, умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 22:00 гача рухсат берилишини таклиф қиламан.

28-06-2021 |
Фото галерея