Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июлдаги топшириқларига асосан Қашқадарё ҳокимлари жойларда фуқаролар мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказмоқдалар.
 

Мазкур топшириққа кўра вилоят раҳбари Муборак туманида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли муаммоларига қулоқ тутди. Зойир Мирзаев Муборакдаги сайёр қабули давомида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам амалий ишга қўл урди. Жумладан, "Aёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 88 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикувчилик машиналари топширилди.
 
 
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг Нуронийлар маслаҳат Кенгаши раисларига ҳудудларидаги жараёнларда фаол иштирок этишлари учун велосипедлар тақдим қилинди.
 
03-08-2021 |
Фото галерея