Вилоят ҳокимлигида бир гуруҳ фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва тезкор ечим топиш мақсадида қабул ўтказилди. Қабулда иштирок этган мурожаатчиларнинг саломатлик, ижтимоий ҳимоя, бандлик, кредит ва таълим масалаларидаги муаммолари тингланиб, барчасига ижобий ечим топилди.
 
 
 
- Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, энди доимий равишда фуқаролар мурожаатларини тинглаб борамиз, - деди Зойир Мирзаев. - Биринчи навбатда Президент Халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхоналарга қилинган мурожаатларни ҳал қилиш чоралари кўрилади. Шунингдек, аҳолимизнинг ижтимоий тармоқлардаги "мурожаат боти"мизга (@qvh_murojaat_bot) йўллаган мурожаатлари ижроси ҳам ҳар кунлик мониторинг қилиб борилади. 
27-07-2021 |
Фото галерея