Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш ва келгуси устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида мутасадди раҳбарлар ва депутатлар иштирокида жамоатчилик гуруҳининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.
 
 
Унда Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамияти, вазифалар ижросининг бажарилиши бўйича жамоатчилик мониторинги ва назорати каби масалалар ҳақида тушунтиришлар берилди.
 
 
Жумладан, давлат идоралари “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган жамоат гуруҳларига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари таъкидланди.

 

02-03-2022 |
Фото галерея