Коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ва инфекция тарқалишини олдини олиш юзасидан ўз вақтида муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш долзарб вазифа саналади.
 
 
Шу боис, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ва масъуллар билан ҳамкорликда вилоятда коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда вакцинация жараёнларини тизимли ташкил этилиши юзасидан жорий йилнинг 25-26 январь кунлари Жамоатчилик мониторинги олиб борилди.
 
Жамоатчилик назорати тадбирлари давомида Ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги вакцина сақлаш омборлари ва коронавирусга қарши эмлаш пунктларида яратилган шарт-шароитлар, шунингдек аҳоли гавжум бўлган савдо мажмуаларида санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
 
Таъкидлаш лозимки, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари ҳақидаги хабарлар жамоатчилик ўртасида фаол муҳокама қилинмоқда. Шу боис, вилоятда аҳоли саломатлиги ва осойишталигини сақлаш борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда жамиятимизда вирусга қарши иммун тизимини мустаҳкамлаш учун ушбу вакцинация жараёнларида барча фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш муҳим.
 
 
Жамоатчилик мониторинги жараёнида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан келгусида тегишли мутасаддилар иштирокида Жамоатчилик эшитуви ўтказилиши режалаштирилган.
26-01-2022 |
Фото галерея