“LT Textile International” МЧЖ корхонасининг иккинчи босқичи очилиши маросимида вилоят ҳокими Муроджон Азимов, хорижий ҳамкорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
 
 
Мазкур корхонанинг иккинчи босқичи фаолияти ортидан 900 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, 115,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали йилига 15,0 минг тонна аралаш ип-калава ва 12,0 млн п/м мато ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш давомида инфратузилма объектлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан 24,0 млрд.сўм ажратилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган.
 
 
Ўтган 4 йил давомида корхона ишлаб чиқарган маҳсулотлар Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Хитой ва Европанинг 20 дан ортиқ давлатларига ва бунинг натижасида йилига ўртача 70,0 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилмоқда.
21-12-2021 |
Фото галерея