Навбатдаги сессияда ахборот бериш учун масъул раҳбарлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишиб, қуйидаги масалалар муҳокама этилди:
 
 
- Чироқчи туманининг айрим қишлоқ аҳоли пункти ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш ва унинг маъмурий марказини белгилаш тўғрисида,
- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида,
- вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида,
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида,
- Яккабоғ ва Касби туманларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида.
 
 
Юқорида келтирилган, айниқса хизматлар соҳасини ривожлантириш, Яккабоғ ва Касби туманларида мурожаатлар аҳволи тўғрисидаги масалалар савол-жавобларга ҳамда таклифларга бой бўлди.
 
17-02-2022 |
Фото галерея