Мазкур сессияда вилоят прокурори Эркабай Таджиев томонидан вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича эҳтиёжманд оилалар, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг коммунал соҳадаги муаммоларини бартараф этиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни самарали ташкил этиш юзасидан 2021 йилнинг III чорагига мўлжалланган “Йўл харитаси” ни тасдиқлаш тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, вилоятда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш, “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев сўз юритди.

Шу билан бирга, кун тартибига асосан вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларини йўналтириш, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятлари фаолиятини ривожлантириш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 29 майдаги СҚ-314-IV-сон қарорининг 9-банди ижроси юзасидан давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбари томонидан 2021 йил 1 ярим йиллик давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза тингланди ва ахборот берилди.

Сессияда воҳамиз бўйлаб “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалда бажарилиши ҳолати ҳамда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш аҳволи юзасидан Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонасининг ахбороти эшитилиб, савол-жавоб ва музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 90-сонли йиғилиш баёнининг 15.2-банди бўйича “Вилоятдаги чиқинди полигонларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида 600 млн сўм маблағ ажратиш тўғрисида маърузалар тингланди.

Шунингдек, “Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши котибияти ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2021 йил 2 ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш ҳақидаги масалалари ҳам сессия кун тартибидан жой олди.

Юқоридаги масалалар юзасидан савол-жавоблар ўртага ташланди.

26-07-2021 |
Фото галерея