Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Президентимизнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюлари юзасидан фаоллар, нуронийлар ва ёшлар билан самимий давра суҳбати ўтказди.
Суҳбат якунида вилоят ҳокими бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан соҳадаги муаммолар, давлат ҳокимияти ҳамда ОAВ ўртасидаги матбуот хизматларининг фаолияти юзасидан мулоқот қилди.
 
 
Суҳбат давомида "daryo.uz" мухбири О.Қўлдошев томонидан кўпчилик соҳа вакилларининг дарди бўлган - "Журналист ва блогерлар уйи"ни бунёд этиш таклифи билдирилди.
- Менга ҳам маъқул, - деди Зойир Мирзаев. - Бу бўйича таклиф билан чиқамиз ва маъқулланса, "Qarshi sity" ҳудудидан қурамиз. Шунингдек, яна бир режамиз қолиб кетди. Республикадан рухсат олсак, 15-20 нафар ОAВ вакилларини ҳафталик халқаро медиа-турларга ҳокимлик ҳисобидан хизмат сафарига жўнатамиз. 
22-08-2021 |
Фото галерея