Қарши шаҳрида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилиб, тантанали равишда нишонланди. Унда, ўзларининг машаққатли ва фидокорона меҳнатлари билан вилоят аҳлининг фаровон ҳаёти йўлида хизмат қилаётган қишлоқ хўжалиги фидойилари ва қатор соҳа вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган вилоят ҳокими Муроджон Азимов Президентнинг соҳа вакилларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди ва кўнгли пахтасидек оқ, чеҳраси офтобданда нурли деҳқон ва фермерларни ҳамда барча соҳа жонкуярларини байрам билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек, Эшматов Шуҳрат Очилович, Жўраев Диёр Турдиқулович, Ҳазратов Баҳтиёр ва Хайдаров Ғанишер Аҳмадовичларга Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишонлари топширилди. Шу билан бирга, вилоятимиз аграр соҳа ривожи йўлида қўшган самарали ҳиссаси учун соҳа фидойилари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланди. Байрам давомида санъаткорлар томонидан айтилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга юқори кайфият улашиб, ўйин-кулгулар билан давом этди.

Маълумот учун, жорий йилда вилоятимиз бўйича 669,2 минг тонна ғалла, 393,5 минг тонна пахта ва 2141,6 тонна пилла, шунингдек, 399,7 минг тонна сабзавот, 147,1 минг тонна картошка ҳамда 157,9 минг тонна полиз ва 139,6 минг тоннага яқин мева маҳсулотлари каби жами 26 трлн 76 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган.

13-12-2021 |
Фото галерея