Воҳа бўйлаб аҳолининг яшаш турмуш тарзини яхшиловчи, оғирини енгил қилувчи ва бири-биридан замонавий ҳамда барча қулайликларга эга бўлган аҳолига хизмат кўрсатувчи ва улар бандлигини таъминлашга қаратилган бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда.

Худди шундай, Чироқчи туманининг "Айритом" ва "Пахталисой" МФЙда янги ва замонавий бинолар туман ҳокими Хуррам Джураев ва маҳалла фаоллари иштирокида фойдаланишга топширилди.

Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур биноларда маънавият ва маърифат, маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, ҳар икки маҳалла фуқаролар йиғини раисларига компьютер жамланмалари топширилди.

24-06-2021 |
Фото галерея