Қарши шаҳрининг Мустақиллик шоҳ кўчасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва 14 январь – "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Мазкур параднинг тантанали марш юришида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қашқадарё вилоят бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти вилоят Кенгаши, вилоят Мудофаа ишлар ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассислари бўйича тайёрлаш маркази ва ИИВ Қоровул қўшинлари ўзларининг ҳарбий техника воситалари билан иштирок этишди.
 
Шунингдек, ватанимизнинг куч-қудратини намоён этган мазкур тадбирда вилоятимиз аҳолиси, ёшлар ва фахрий нуронийлар иштирок этишиб, юртимиз сарҳадлари ишончли қўлларда эканлигига амин бўлишди. Қолаверса, бу каби саф юришларида мардоновор ҳарбийларни кўрган ҳар битта ёш ўғлон келажакда ватан ҳимоясидек шарафли ва машаққатли масъулиятни ўз кўнглига тугиши аниқдир.
13-01-2022 |
Фото галерея