Давлат раҳбарининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича илгари сурган ташаббуслари бугун, мамлакатнинг барча ҳудудларда ўз аксини топмоқда.
Шунингдек, видеоселекторда мазкур лойиҳага кўра Қашқадарё, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида – 16 миллион тупдан кўчат экилиши ҳамда жорий йилнинг 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик”ни эълон қилган эди.
 
 
Бу борада Қашқадарё вилоятининг марказидан тортиб чекка туманларигача бўлган ҳудудларда ҳашарлар ташкил этилиб, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бош-қош бўлаётган ободонлаштириш ишларида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, Қарши шаҳрида жойлашган Алишер Навоий кўчасида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси муносабати билан кўчат экиш ҳашари бошлаб юборилди.
 
 
Худди шундай, Қарши шаҳрини яшил маконга айлантириш мақсадида биринчилардан бўлиб Мустақиллик маҳалласи ва у ерда жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан дарахт экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.
 
05-11-2021 |
Фото галерея