Бугунги кунда Қарши шаҳри кундан-кунга чирой очиб, бу ерда ҳам инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадларни амалга ошириш ва шаҳар аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида турли ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, бугун ҳам шаҳар марказида жойлашган "Кунчиқар" маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси ўз ишини бошлади.
 
 
Янги қурилган маҳалла биносида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминланган.
 
 
Очилиш маросимида сўз олганлар Президентимизнинг "Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур", дея таъкидлаганлари замирида ҳам ёшлар тарбиясида ва маҳаллалар ободлигида нуронийларнинг ўрни беқиёслиги эътироф этишди.
 
 
 
Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхон Худайбергенов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов ва шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевлар иштирок этди.
29-03-2022 |
Фото галерея