Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури асосида қурилиш ишлари бошланган тумандаги "Балуж" маҳалласида бўлди. Дастлаб вазир ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан суҳбатлашди. Хусусан, улар ташаббуси билан давлат хусусий шерикчилиги асосида маҳалла биноси ҳамда 15 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилмоқда.
 
 
Шунингдек, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан 8 нафар ёшлар ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди. Шу мақсадда, бошланган ишлар ривожи учун қуръон тиловат қилинди ва дуога қўл очилди. Жонлиқ сўйилиб, аҳолига дастурхон ёзилди.
 
04-02-2022 |
Фото галерея