Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида "Халқ дарди билан яшайлик!" шиори остидаги хайрия тадбири доирасида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "темир дафтар"га тушган, шунингдек, вилоят ҳокимига онлайн мурожаат қилган 17 нафар беморнинг клапанпротезлаш, окклюдер имплантацияси, коронарография стентлаш, аортакоронар шунтлаш сингари мураккаб операцияларини амалга ошириш учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 495 млн. 500 минг сўмни тиббиёт марказига топширди.

- Ўзимда йўқ хурсандман, - дейди 53 ёшли косонлик Шоира Мўминова. - Моддий томонлама қийинчиликлар сабаб сурункали юрак ревматик касаллигидан анча йиллардан азоб чекиб келмоқда эдим. Ҳокимлик операция учун 35 млн. сўм ажратди. Бу каби саховат тадбири улуғ Рамазон ойида оила аъзоларим учун ҳам катта қувонч бахшида этди.

Шундан сўнг, Зойир Мирзаев вилоят ССБ бошлиғи Р.Тулаков, филиал директори Н.Юлдошев ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида марказда операцияларни амалга ошириш хоналари, шифокор ва беморларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

22-04-2021 |
Фото галерея