Вилоятда тижорат банкларнинг 2021 йил амалга оширган ишлари ва жорий йилдаги асосий вазифалари юзасидан Халқ банки, Агробанк, Асакабанк, Алоқабанк ва Саноатқурилишбанк томонидан вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳузурида тақдимот ўтказилди. Шунингдек, тақдимот бошқа банклар иштирокида ҳам ўтказилиши белгиланиб, вилоят раҳбари соҳадаги муаммо ва таклифларни ўрганган ҳолда масъулларга тегишли кўрсатма ҳамда топшириқларни берди. 
 
 
Маълумот учун, юқоридаги банклар томонидан ўтган йилда 539 та қиймати 3,5 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган ва уларга тижорат банклари томонидан 1,4 трлн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган бўлиб, 537 та лойиҳа ишга тушиши натижасида 4 969 та янги иш ўринлари яратилган. 2022 йилда эса мазкур банклар томонидан 186 та, умумий қиймати 983,9 млрд. сўм (шундан, банк кредити 637,1 млрд. сўм)лик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган.
 
 
 
Бундан ташқари, вилоятда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида Халқ банки ва Агробанк томонидан 2021 йил давомида 19 601 та 476 млрд. сўм кредитлар ажратилган. Шу билан бирга, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида Халқ банки ва Агробанк томонидан кредитлаш хажмини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошириш режалаштирилган.
29-01-2022 |
Фото галерея