Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев оқиртмаликларга ваъда қилган қишлоқ фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди. Тадбир очилишида иштирок этган туман ҳокими ҚФЙ биноси билан оқиртмаликларни қутлаб, вилоят раҳбари ташаббуси билан қурилиши бошланган бино Деҳқонобод калий заводи ҳамкорлигида фойдаланишга топширилганини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган отахонларнинг айтишича, 1994 йилда ташкил этилган “Оқиртма” ҚФЙ ўтган йиллар давомида ташландиқ биноларда, тадбиркорларнинг ижарадаги идораларида, ҳатто ҚФЙ раисининг хонадонида туриб фаолият кўрсатган.

10-06-2021 |
Фото галерея