Вилоят ҳокими Яккабоғ туманига ташриф буюриб, «Қурашайх» қишлоғида жойлашган эски масжид ҳамда вилоят болалар ревматология санаторияси фаолияти билан танишди.

Зойир Мирзаев "Қурашайх қишлоғида бўлар экан, мутасаддиларга масжид бўйича лойиҳа тайёрлаш кераклигини айтди ҳамда шу бўйича ободонлаштириш ишларини олиб бориш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли вилоят болалар ревматология санаториясида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўзининг бир қатор таклифларини бериб ўтди.

23-06-2021 |
Фото галерея