Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов Китоб туманида фаолияти йўлга қўйилган "Қарши-конч цемент" Хитой корхонаси раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда вилоят раҳбари корхона бош директори Жоу Деган билан корхона томонидан қурилаётган цемент завод лойиҳасини янада жадаллаштириш, тезкорликда ишга тушириш бўйича суҳбатлашди.
 
 
Маълумот ўрнида, 150 млн. долларлик қийматга эга корхона туманнинг Рус қишлоғида жойлашган бўлиб, йилига 1,2 млн. тонна юқори маркали клинкер цемент ишлаб чиқаради. Корхона 2022 йилнинг 1 чорагида тўлиқ қувватда иш бошлайди ва 500дан ортиқ иш ўрни яратилади. 
01-12-2021 |
Фото галерея