Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов Қарши шаҳридаги 3 оилавий поликлиникада бўлиб, бу ердаги шароитларни кўздан кечирди. Поликлиникада ишлаётган тиббиёт ходимлари ва бу ерга келган фуқаролар билан мулоқот қилди.
 
 
Мазкур оилавий поликлиника 1956 йилда қурилган бир қаватли 3 та бинода фаолият кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда 50 мингдан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи поликлиникада шифокор ва ҳамширалар ишлаши учун шароитлар етарли эмас, хоналар етишмайди.
 
 
2019 йилда оилавий поликлиниканинг 3 қаватли янги биносини қурилиш ишлари бошланган. Бироқ молиялаштириш ишларига етарли маблағ ажратилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Вилоят ҳокими қурилиш ишларига қўшимча маблағ ажратилишини айтиб, масъулларга қурилиш ишларини бошлаш, бинони 2-3 ой ичида фойдаланишга топшириш бўйича тегишли топшириқлар берди.
18-02-2022 |
Фото галерея