Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз туманидаги 12 минг аҳолиси бор Қутчи қишлоғида бўлди. Айни пайтда ҳудудда иккита - "Обод" ва "Қутчи" МФЙ ташкил этилган.

Вилоят ҳокими фаоллар билан суҳбат давомида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли даромадларини ошириш, туманни иқтисодий ва саноат салоҳиятини ошириш борасида режалаштирилган лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.

Маълумот ўрнида, жорий йил 15 май, якшанба куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 24 Денов, 51 Наматон ва 53 Қутчи сайлов округлари депутатлигига бўшаб қолган ўринларга сайловлар ўтказилиши белгиланган. Вилоят ҳокими 53 Қутчи сайлов округидан депутатликка ўз номзодини қўйган. Шу мақсадда, учрашувда қишлоқ аҳлини қийнаб келаётган муаммолар ҳам тингланди.

11-05-2022 |
Фото галерея