Илмий маълумотларга кўра ғўза-ғалла навбатлаб экиш тизимидаги тупроқ унумдорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга, ғўза экилиб, парваришланиб ўртача ҳосилдорликни 30 ц/га деб олсак, 3 тонна пахта хом-ашё олинса, 5-7 тонна ғўзапоя далада қолиши илмий маълумотларга исботланган.

Фекалий массалари ва хўжалик чиқитларидан компост тайёрлашда тупроқ билан биргаликда ғўзапоя, ғўза пўчоқ ва бошқа ўсимлик чиқитларидан кенг фойдаланиш мумкин. 1 тонна ғўза  поя таркибида 7-9 кг азот, 2-3 кг фосфор ва 15-20 кг калий ташкил этади.

Фекалий массаси ва хўжалик чиқиндиларидан компост тайёрлашда эни 2-2,5 м, чуқурлиги 0,5-0,7 м чуқур ишланиб, унга навбатма-навбат бир қатлам ахлат, иккинчи қатлам тупроқ ва ғўзапоя, ғўза пўчоқлари солиниб, шу тарзда чуқур тўлдирилиб, устига 10-15 см қалинликда тупроқлар тортилади, ёзда зарур холларда унинг устига сув сепилади. Чуқурда тайёрланган компост 3-4 ой сақланганда қора масса ҳосил бўлади. Тайёр бўлган бу масса далага чиқаришдан уч-тўрт хафта олдин қориштилади. У ерни ҳайдаш олдидан гектарига 10-20 тонна ҳисобидан солинади. 10 тонна ғўза поя солинган тупроққа 70-90 кг азот, 20-30 кг фосфор ва 150-200 кг калийли ўғитлар солинган бўлади.

Ғўзанинг ер устки қисми ғўзапоя таркибида турли хил моддалар мавжуд бўлиб, асосан тупроқ унумдорлигини ошириш, уни ерда майдалаб ташлаш натижасида тупроқ унумдорлигини оширади ва органик моддалар миқдорини кўпайтиради. Бундан ташқари ёнилғи олиш мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Мисол учун: Қашқадарё вилоятида 135 минг 900 гектар майдонда пахта хом-ашёси етиштирилади.

Бундан ташқари 140 минг гектар сувли майдонда бошоқли дон экинлари экилиб парваришланади, шундан 117 минг гектар майдони ғўза қатор орасига кузги бошоқли дон экинлари экилади.

Пахта экилган майдонларда етиштирилган пахта ҳосили териб олингандан кейин ҳар бир гектардан 5-7 тоннагача ғўза поя қолдиқлари қолади.

Шунингдек аҳоли пунктларида кластер ва фермерлар томонидан пахта етиштириш агротехник тадбирларида қатнашган ишчи ва ходимларга ғўза пояни ёнилғи сифатида фойдаланиш учун бўлиб берилади.

Пахта йиғим терим якунлангандан кейин ишчи хизматчилар томонидан ғўзапояни йиғиштириб олишда ҳеч қандай тўсиқлар бўлмайди. 

Бундан ташқари, ғўза қатор орасига экилган ғалла майдонларида майсалар униб чиққандан кейин, ер музлаши билан ғўза поялар ўриб олиниб, ишчи хизматчиларга ёнилғи сифатида фойдаланиш учун берилади.

Ғўза қатор орасига экилган майдонни ғўза поядан тозалаш ишлари амалга оширилмаса ғалла ўрим йиғими даврида ғалла ўриш комбайнларининг ишлашига тўсқинлик қилиши мумкин.

Бундан ташқари ғўза поя ичига экилган ғалла майсаларига қуёш нури тўғридан-тўғри тушмасдан, фотосинтез жараёнининг бузилишишга олиб келади. Шунинг учун пахта майдонларида қолган барча ғўзапоя қолдиқларидан тозалаш тавсия этилади.
19-10-2021 |
Фото галерея