Вилоят ҳокимнинг биринчи ўринбосари Нодир Эркаев ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жамшид Раҳманқулов, мутасаддилар ва тумандаги 59 МФЙларида янги йилдан иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари иштирокида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди.
 
 
Жумладан, тумандаги "Бешариқ" (эски Бешқазоқ) маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ўз хонадонларида даромад манбаига эга бўлган аҳоли хонадонларига ташриф буюришиб, фуқароларнинг турмуш даражаси ва камбағалликни қисқартириш масалалари ҳам ўрганилди. 
 
Шунингдек, амалий тарзда ўтказилган учрашувда ҳар бир оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда алоҳида ёндашиб, улар бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.
 
 
17-01-2022 |
Фото галерея