Вилоят ҳокими ўринбосари Нодир Эркаев Қарши шаҳрида жойлашган "IT - TECHNOPARK"да IT соҳасида фаолият юритаётган ва мазкур соҳага қизиқиши баланд ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ёшлар билан мулоқот чоғида, вилоятимиз IT соҳаси ривожи учун тўсиқ бўлиб келаётган бир қанча муаммо ва таклифлар ўртага ташланиб, мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича "Қашқадарё тажрибаси"ни йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.

Шунингдек, иқтидорли ёшларимиз томонидан ишлаб чиқилган бир нечта дастурий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

15-07-2021 |
Фото галерея