Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 36 сессиясида Муроджон Азимов  вилоятни 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан мурожаат қилди. 

Унда, вилоят раҳбари воҳанинг ҳар бир фуқароси учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими ва соғлом экологик муҳитни яратиб бериш йўлида қатор талаб ҳамда вазифаларни амалга ошириш кераклини ҳам таъкидлаб ўтди, шунингдек, қўлга киритилаётган улкан муваффақиятлар замирида ҳар бир жонкуяр соҳа вакиллари ва инсонларнинг кунни кун, тунни тун демасдан мардонавор олиб бораётган машаққатли ҳамда шарафли меҳнатлари борлигини ҳам қўшимча қилди.

Мурожаат давомида, Президентнинг 2020 йил ноябрь ойида Қашқадарёга ташрифлари давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берган йўналишлари асосида ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 декабрь ҳолати бўйича иқтисодий кўрсаткичлар яни вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 108,4 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 114,6 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 100,1 фоизни, хизмат кўрсатиш 118,5 фоизни, чакана савдо 111,8 фоизни, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 103,1 фоизни, пудрат ишлари 119,6 фоизни ташкил қилиб, барча йўналишларда ўсишга эришилган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкинки, 2021 йилда инвестиция дастурлари доирасида вилоятда умумий қиймати 3 тлрн 900 млрд сўмлик 853 та ҳудудий ҳамда 157 млн 200 минг АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига 6 та йирик лойиҳа тўлиқ қувватда ишга туширилди. Жумладан, Китоб туманида “Kitob ip yigiruv” МЧЖ ҚКнинг қиймати 24 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 400 та иш ўрнига эга ип-калава ишлаб чиқариш ёки Қарши шаҳрида “Uz shoes” МЧЖ ҚКнинг қиймати 4 млн 500 минг АҚШ долларлик 50 та иш ўрнига эга пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳалари ўз фаолиятини бошлади ва жами ишга туширилган лойиҳалар ҳисобига вилоятда 7 минг 540 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, 75 млрд. сўмлик қўшимча солиқ базаси яратилди. Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 69 та лойиҳа доирасида 357 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига (прогноз 105,8%), 4 млн 500 минг АҚШ доллар миқдорида валюта маблағлари тежаб қолинди.

Кейинги йўналиш, республикада тадбиркорликни ривожлантириш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги ҳамда Президентнинг “2021 йил - Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш йили” деб эълон қилганлари натижасида вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари сони 61 минг 512 тага, кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 69 фоизга, (2020 йил якунида 60,1%), саноатда 25 фоизга, хизмат кўрсатишда 75 фоизга, бюджет тушумидаги улуши эса 58 фоизга етказилдиТадбиркорларни молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 25 325 та лойиҳага 641 млрдсўм кредитлар ажратилди. Натижада, вилоятда 28 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.

Таъкидлаш жоизки, иқтисодий ўсишининг асосий кўрсаткичларидан бири давлатнинг экспорт салоҳияти ҳисобланади. Шу муносабат билан, экспортни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам вилоятда талайгина ишлар амалга оширилди. Бунинг ҳисобига вилоятда бугунга қадар 209 млн. долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди. Йил охирига қадар жами экспорт ҳажмини 215 млн 300 минг долларга етказишни ва ўтган йилга нисбатан 166 фоиз ўсишга эришиш режалаштирилган.

Уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 2021 йилда аҳолини арзон ва сифатли 2 960 та хонадонли 84 та кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари бошланиб, ҳозиргача 1 792 та (51 %) хонадон фойдаланишга топширилган ва қолган 1 693 та (49 %) хонадон эса йил якунига қадар фойдаланишга топширилади. 

Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада 1 099 та объектда 498 млрдсўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Жумладан, 2 047 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 15 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилди, 409,3 км ичимлик суви, 216,5 км электр тармоқлари ва 515,4 км йўлларда таъмирлаш ишлари бажарилди, 1 074 дона газ баллони аҳолига етказиб берилди, 82 та ижтимоий соҳа ҳамда 170 та бозор инфратузилмаси объекти янгидан қурилиб, таъмирдан чиқарилган. Шу билан бирга, вилоят ҳудудидаги мавжуд 18 минг 548 км ички автомобиль йўлларининг 47 фоизи ёки 8 минг 668 км таъмирга муҳтожлиги давлат раҳбарининг эътиборлари туфайли бюджетдан ажратилган 329 млрд 500 млн сўм маблағлар ҳисобидан 965 км йўллар ва 33 та кўприкларда қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, аҳолини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 398 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланиб, қамров даражаси 49 фоизга етказилади. Вилоятда электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда 1 500 км электр узатиш тармоқларида ва 400 дона трансформатор пунктларида қурилиш ва модернизация ишлари амалга оширилиши ҳисобига 479 та маҳалладаги 271 минг аҳоли хонадонига етказиб берилаётган электр энергия сифати яхшиланган. Худди шундай, газ таъминотини яхшилаш учун  5 км газ тармоғи янгидан қурилиб, 16 км газ тармоғи мукаммал ва 76 та газ тақсимлаш шахобчаси жорий таъмирланган, 1 074 та маиший газ баллонлар аҳоли хонадонларига етказиб берилган. Бундан ташқари, истеъмолчиларга 113 минг 135 та электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган.

Инвестиция дастурига кўра қурилиш ишлари олиб борилган 299 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларидан, жорий йилда ишга тушириш режалаштирилган 252 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объекти тўлиқ фойдаланишга топширилиб, қолган 47 та объектда қурилиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, қарийиб 800 млрд.сўм маблағ ҳисобига жами 781 та мактаб таъмирланди, шундан 98 та мактаб биноси янгидан қурилган. 

Қишлоқ хўжалиги соҳаси вилоятни асосий таянч тармоғи ҳисобланади, жорий йилда бу соҳада ҳам катта амалий ишлар амалга оширилиб натижада табиатнинг 2021 йилдаги қийинчилик ва иқлим ўзгаришларига қарамасдан вилоят бўйича 686 минг 600 тонна ғалла, 393 минг 500 тонна пахта, 399 минг 700 тонна сабзавот, 147 минг тонна картошка, 158 минг тонна полиз маҳсулотлари, 140 минг тоннага яқин мева, 2 минг 142 тонна пилла, 223 минг 700 тонна гўшт, 883 минг тонна сут, 347 млн 500 минг дона тухум тайёрлашга эришилди. Вилоят бўйича жами 20 трлн 760 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, 40 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

Яна бир жиҳат, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳам қатор амалий ишлар олиб борилган. Жумладан, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”лари жорий қилиниши ҳисобига оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 55 381 нафар фуқарога 83 миллиард. сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан: “Темир дафтар”да турган 13 мингга яқин кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 22 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Шунингдек, ушбу дафтардаги 11 минг 686 та оилаларнинг 25 минг 176 нафар 18 ёшга тўлмаган болаларга 12 млрд. 588 млн сўм бир марталик ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизими доирасида 71 мингдан зиёд хотин-қизларга 25 млрд. сўмлик манзилли ёрдам кўрсатилган.

Сессия давомида вилоят ҳокими томонидан бошқа қатор соҳалар бўйича ҳам 2021 йилда амалга оширилган лойиҳалар ва ишлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди ва келгуси 2022 йил давомида қилиниши лозим бўлган аниқ режалар ҳақида таъкидланди.

Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот 106,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ҳажми 106,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,4 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажми 122 фоизга ўсиш таъминланадиАҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 104,2 фоизга оширилади ва 13 млн 938 минг сўмга етказилади. Солиқ базасини кенгайтириш ҳамда солиқларни йиғувчанлигини ошириш орқали бюджетга 3 трлн 677 млрд 500 млн. сўм тушум таъминланади. Хизматлар соҳасида вилоят ҳудудидан ўтадиган халқаро ҳамда республика аҳамиятидаги йўлларнинг 522 та (21,7 га) ер майдонларида савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ташкил этилиши режалаштирилган.

Вилоятда 105 мингдан ортиқ аҳоли бандлигини таъминланади. 92 та маҳаллаларда касб-ҳунарга ўқитиш масканлари иш бошлайди. Эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда биринчи навбатда, Ғузор, Муборак, Миришкор, Косон туманларида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилади. Қарши туманида Ҳунармандчилик марказини, Касби туманида “Кулолчилик маркази”ни ташкил этиш, Шаҳрисабз шаҳрининг Оқсарой майдони Чорсу бозори биносида каштачилик, атлас, адрас, аъло бахмал тўқишни ўргатадиган “Ҳунармандлар маркази” ташкил қилиш ва ёшларни ўқитиш келгуси йил режасига киритилган бўлиб,  ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 45 млн. доллар имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳудудларини жадал ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 49,3 трлн. сўмлик 748 та ҳудудий ҳамда умумий қиймати 162 млн. доллар бўлган 98 та хорижий инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Вилоятда экспорт ҳажми 1,4 баробарга оширилиб 238 млн.  долларга етказилади. Бунда, экспорт таркибида қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар улушини 45 фоиздан оширилади, экспортчи корхоналар сони 2 баробарга кўпайтирилади.

Транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида, барча манбалар ҳисобидан йўналтириладиган 211 млрд. сўм маблағлар эвазига 680 км узунликдаги ички йўллар ва кўчалар ҳамда 10 та кўприк таъмирланади. Қарши шаҳридан, Қарши тумани Қовчин қишлоғида жойлашган “Абу Муин Ан-Насафий” зиёратгоҳида борадиган 30 км йўл замонавий лойиҳа асосида реконструкция қилинади. “Uzbekistan GTL” заводи учун Нишон-Кенгсой станциялари оралиғида 1,5 км айланма темир йўл қурилади.

Косон тумани “Дўстлик” маҳалласида 30 та ва Яккабоғ тумани “Айғиркўл” маҳалласида 25 та кўп хонадонли уй-жойлар, 5 та ижтимоий соҳа объекти қурилади. Ушбу объектлар учун 4 км ичимлик суви тармоғи, 4 дона сув иншооти, 5 км оқова сув тармоғи, 2 дона локал тозалаш иншооти ва 900 метр йўл қурилади, 1 км электр, 3 км алоқа ва 800 метр табиий газ тармоғи тортилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 26 та қишлоқ ва 4 та маҳалланинг архитектура қиёфаси тубдан яхшиланиб, ҳудудлари ободонлаштирилади ҳамда аҳоли турмуш даражаси ошириш учун барча манбалар ҳисобидан ажратиладиган 463 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида, фойдаланишдан чиққан 17 минг 700 гектар ер майдонлари ўзлаштирилиб мева-сабзавотчилик ва чорвачилик учун талабгорларга очиқ танлов асосида ажратилади. 10 минг 234 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига 0,50 гектардан 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилади. Бунда, ер майдонларини биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга, шунингдек томорқадан самарали фойдаланган аҳолига устунлик берилади.

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, 2 та оилавий поликлиника ва 9 та шифокорлик пункти ташкил этилади, 13 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт, перинатал, скрининг ва репродуктив саломатлик марказлари ҳамда туғруқ комплекси бирлаштирилиб, “Она ва бола” тиббиёт кластери ташкил этилади. Шаҳрисабз, Ғузор ва Касби туманларида қўшма жароҳатлар ва қон-томир касалликлари бўлимларини ташкил қилинади ҳамда онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун 40 ёшдан ошган 132  минг аёллар скрининг текширувидан ўтказилади.

Таълим ва илм-фанни ривожлантиришда 2022 йил 3-7 ёшдаги болалар қамровни 50,6 фоиздан 56 фоизга етказиш бўйича вилоятнинг манзилли дастури ишлаб чиқилган ва унга кўра, 24 та мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш ҳисобига 3 476 нафар, 19 та давлат МТТларини реконструкция қилиш ҳисобига 960 нафар, 23 та давлат-хусусий шерикчилик МТМ фаолиятини йўлга қўйиш орқали 2 400 нафар, 300 та янги ташкил қилинадиган оилавий нодавлат МТТлари ҳисобига 7 500 нафар болалар қамраб олиш прогноз қилинмоқда.

Жамиятда аёлларнинг ролини ошириш ҳамда ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалаларида: 

100 нафар уй-жойга муҳтож, қийин аҳволдаги, боқувчисини йўқотган, хотин-қизлар имтиёзли уй-жойлар билан таъминланади;

9 540 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади;

9 240 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлашга кўмаклашилади;

9 540 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган аёллар реабилитация техник воситаси билан таъминланади;

13 760 нафар аёлларга маънавий, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Вилоят ёшлари ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, ҳудудий маданият марказларда ҳаваскор ёшлар театр студияси ташкил этилади. “Workоut” ва “streetball майдончалари вилоят, шаҳар ва туман марказларида ҳамда 200 та МФЙларда ташкил этилади. Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, маҳаллаларда “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Она бола китобхон” кўрик-танловларини ташкил этилади ва уларга 6 минг нафар ёшлар жалб этилади. Ғузор туманида инновацион ёшлар маркази ташкил этилади.

Шунингдек, 73 минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб, 5 минг 600 нафар ёшларга 250 млрд сўм миқдордаги имтиёзли кредитлар, 8 минг нафарига “Ёшлар дафтари” ва бандлик жамғармаси ҳисобидан 12,6 млрд.сўм субсидиялар ажратилади ҳамда 16 минг нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ажратиб берилади ва 60 минг нафар ёшлар спортга, 70 минг нафари маданият ҳамда санъатга, 20 минг  нафари ҳарбий ватанпарварлик фестиваллари, акцияларга жалб этилади.

Мурожаат сўнгида вилоят фаоллари, депутатлар ва тадбиркорлар, журналист ҳамда блогерларнинг тажрибаси, салоҳияти, маслаҳат ва кўмаклари ҳамда қўллаб-қувватлаши эвазига катта марра ва мақсадларни биргаликда амалга ошириш орқали халқ ишончини оқлаш Муроджон Азимов томонидан илгари сурилди.

21-12-2021 |
Фото галерея