Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев 26 январь куни Қарши шаҳрида ташкил этилаётган "Ёшлар кичик саноат зонаси"да бўлиб, ёшларнинг бизнес лойиҳалари билан танишди.

Ўзбекистон ёшлари форумида давлатимиз раҳбари томонидан эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда "Ёшлар кичик саноат зоналари" ташкил этилиши эълон қилинганди. Бу саноат зоналарида ёшларнинг бизнес лойиҳалари жойлаштирилиши айтиб ўтилганди.

"Хонтепа" маҳалласи ҳудудида ташкил этилаётган" Ёшлар кичик саноат зонаси"нинг умумий майдони 5,95 гектар бўлиб, ундан ёшларнинг бизнес лойиҳалари ўрин олади. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ушбу лойиҳалар билан танишиш баробарида ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклифларини тинглади.

Вилоят ҳокими ёш тадбиркорлар билан учрашув давомида электрон "Ёшлар дафтари" платформаси тақдимотида ҳам иштирок этди.

- Ўз номи билан электронлаштириш ва автоматлаштириш тизими бўлгандан кейин, имконияти ҳамда шаффофлиги юқори бўлиши керак, - деди Зойир Мирзаев ёш дастурчиларга.

Дастурчиларнинг таъкидлашларича, ушбу платформа ишга тушса, ёшлар ҳақидаги ҳар қандай статистик маълумотларни олиш ва тайёр таҳлилий ҳисоботларни кузатиб бориш имконияти яратилади.

                                                         Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

28-01-2021 |
Фото галерея