Муборак Рамазон ойи муносабати билан вилоят ҳокими ташаббуси билан "Нуронийлар маскани"да ифторлик дастурхони ёзилиб, воҳамизнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган нуроний рўзадорларимиз дуолари олинди, Қуръон тиловат қилинди.
 
Ифторлик аввалида сўз олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов улуғ ойда ён-атрофдагиларга меҳр-саховат кўрсатиш, яқинлар ҳолидан хабар олиш катта савоб эканини таъкидлаб, ҳокимликлар ва ташкилотлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, нуронийлар ва боқувчисини йўқотган ёшлар ҳолидан хабар олиш ишлари бошлаб юборилганини таъкидлади.
 
Ифторликда иштирок этган рўзадор нуронийларимиз юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди.
15-04-2022 |
Фото галерея