Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Қодиров Алишер Абдулахатович тайинланди.
 
1975 йил Қарши шаҳрида туғилган Алишер Қодиров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган бўлиб, у 2021 йилнинг июнь ойидан ҳозирги кунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

19-04-2022 |
Фото галерея