Зойир Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан, туман (шаҳар)ларимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни ўрганибгина қолмай, олис ҳудудларда яшовчи фуқароларимизни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан "ZOOM" дастури орқали ҳар куни қабул ўтказмоқдалар.

Бугунги онлайн қабулда ҳам 25 нафар чекка ҳудудлардаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, ижобий натижаларга бой бўлди ва айримлари юзасидан мутасаддиларга ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

Жумладан, Қамаши тумани Самарқанд МФЙда истиқомат қилувчи, бахтсиз ҳодиса туфайли боқувчисини йўқотган ва фарзандлари билан ёлғиз қолган онанинг ҳам мурожаати тингланиб, уй-жойларларини таъмирлаб олишлари учун маблағ ажратиладиган бўлди.

29-07-2021 |
Фото галерея