Нишон туманидаги Нуристон шаҳарчасида 14 - январь "Ватан ҳимоячилари куни" байрами арафасида ҳарбийлар учун 96 хонадонга мўлжалланган 2 та кўп қаватли хизмат уйлари фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали  очилиш маросимида Жануби-Ғарбий алоҳида ҳарбий округ қўмондонлиги, Нишон тумани ҳокимлиги, фахрийлар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
 
 
Шуни алоҳида айтиш мумкинки, бу каби барча қулайликларга эга бўлган замонавий ва шинам хонадонлар ҳарбийлар учун Ватан ҳимоячилари куни арафасида чинакам байрам туҳфаси бўлди.
 
 
Маълумот учун, 2021 йил янги йил байрами арафасида аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоятнинг Шаҳрисабз туманида арзонлаштирилган ҳолда янгидан бунёд этилган 5 қаватдан иборат 180 хонадонга мўлжалланган 6 та, Китоб туманидаги "Истиқбол" МФЙда эса ҳар бири 30 хонадонга мўлжалланган 5 қаватли 3 та ва Миришкорда 20 хонадонли 2 та кўп қаватли замонавий турар-жойлар ўз эгаларига топширилган эди.
11-01-2022 |
Фото галерея