Ҳурматли вилоятдаги хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва масъуллари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирвчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловларини тўловчи субъектлар ҳисобланади.

Қарорнинг 23 банди компенсация тўлови ҳисоб-китоби атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифали субъектлари учун - ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача, III ва IV тоифали субъектлари - ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача компенсация тўловчи субъект жойлашган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига текшириш ва келишиш учун тақдим этиш (ёки электрон шаклда http://fund.uznature.uz сайти орқали жўнатиш) мумкин.

Ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, компенсация тўловчи субъектларнинг III ва IV тоифасига мансуб субъектлар йилига тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт ва икки баравари миқдорида компенсация тўловлари тўлашлари ҳамда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва уларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда компенсация тўловлари фаолият турлари бўйича I ва II тоифага мансуб субъектларда ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги тўлиқ массаси учун компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига 20 (йигирма) коэффициент, III ва IV тоифага мансуб субъектларда - белгиланган миқдорларига 10 (ўн) коэффициент қўлланган ҳолда амалга оширилиши кўрсатилган.

Компенсация тўловлари субъектлари мажбуриятлари этиб, қарорнинг 33 бандида компенсация тўловлари субъектлари  атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик, чиқарганлик учун компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш, ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишиш, компенсация тўловлари ҳисоб-китоби маълумотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш ва компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш белгиланган.

31 банди Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня ундирилади.

2021 йил 15 июлдан бошлаб компенсация тўлов ҳисоб–китоблари Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қарори асосида амалга оширилади.

Юқорида кўрсатилганлардан келиб чиқиб, Сиздан Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинликларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) 9-моддаси Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мажбуриятлари, (ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши; меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши; жойлашган ери (почта манзили) ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиши; бухгалтерия, тезкор ва статистика ҳисобини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ юритиши; ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиш, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир кўрсатмаларини бажармаслик Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 197 п/р 6-моддаси билан қонунда белгиланган тартибда маъмурий чора кўрилишига сабаб бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Қўшимча саволлар билан фаолият юритаётган ҳудудингиз бўйича қуйидаги ходимларимизга мурожаат қилишингиз мумкин:

1.Вилоят бошқармаси П.Рўзиев (+97) 310-52-25

2.Қарши шаҳар Т.Рўзиқулов (+91) 947-22-42

3.Қарши туман Ғ.Эшниязов (+97) 317-08-37

4.Қамаши туман М.Тиловова (+97) 316-34-38

5.Ғузор туман Ё.Тошев (+88) 311-99-11

6.Деҳқонобод туман Н.Қўлмирзаев (+93) 931-49-41

7.Миришкор туман Ш.Қурбонов (+91) 963-15-55

8.Касби туман Ш.Ахмедов (+99) 023-15-06

9.Нишон туман Б.Бухаров (+93) 424-28-28

10.Косон туман С.Гелдиев (+90) 733-30-38

11.Муборак туман Ж.Абдирахмонов (+93) 241-04-24

12.Чироқчи туман Ш.Ахмедов (+93) 903-34-11

13.Яккабоғ туман А.Қурбонназаров (+91) 224-71-47

14.Китоб туман Ш.Мансуров (+97) 799-90-20

15.Шаҳрисабз туман У.Рашидов (+90) 110-05-05

16.Шаҳрисабз шахар Қ.Тоштемиров (+97) 381-34-24

Ўйлаймиз-ки, юқоридагилардан хулоса чиқариб, ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этасиз ва тўловларини амалга оширасиз.

Қашқадарё вилояти экология

бошқармаси ахборот хизмати

10-05-2021 |
Фото галерея