Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишига асосан, 1 мартдан республика бўйлаб “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири бошланиши эълон қилинган ҳолда халқаро ва республика аҳамиятидаги йўллар четида дарахтзорлар барпо этиш бўйича топшириқ берилган эди.
 
 
Шу боисдан, умуммиллий тадбир олдидан Қарши шаҳридаги "Шайхали" МФЙ бўйлаб ўтган Косон туманидан Қарши шаҳрига кириш қисми ва "Ерқўрғон" деҳқон озиқ-овқат бозоригача бўлган йўл четларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар ташкил этилиб, унда ёшлар, маҳалла аҳолиси ва ташкилотлар кўчат экиш ишларини бошлаб юборди.
 
Шунингдек, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этган ҳашарда 12 000га яқин манзарали бўлган элдор қарағайи, павловния ва қайрағоч каби дарахт кўчатлари экилиб, йўл ва аҳоли яшаш ҳудудлари ободонлаштирилди.
 
 
Бу каби кўкаламзорлаштириш ҳамда ободликка қаратилган ишлари олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
19-02-2022 |
Фото галерея