Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг ўтказилган навбатдаги сессиясида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2021 йил бюджети ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, вилоятда ижтимоий соҳа муассасаларида 2021 йилда инвестиция дастури доирасида 13 та мактабгача таълим муассасалари учун 45,6 млрд, 2 та янги мактаб, 7142 ўқувчи ўринли 29 та муассаса реконструктураси учун 98,4 млрд сўм маблағ ажратилади. 27,6 млрд эвазига 8 та мактаб мукаммал таъмирланади.

Вилоят маҳаллий бюджетидан ижтимоий нафақалар учун ажратиладиган маблағлар 1,7 маротаба оширилади.

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари 2021 йил учун прогнози 4 млрд 147 млн 586 мингни ташкил этади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

30-12-2020 |
Фото галерея