Бугун Чироқчи туманининг "Умакай" ҳудудида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида амалий ишлар бошлаб юборилиб, махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Шунингдек, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳудуд аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабулини ўтказиб, улар дардига қулоқ тутди.
 
 
Қабул давомида кам таъминланган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга тикув машинаси ва пишириқ печлари ҳам тақдим этилди. Дастур муносабати билан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

21-01-2022 |
Фото галерея