Тошкент шаҳрида жойлашган "O‘zekspomarkaz" MKMда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россиянинг саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган “INNOPROM. Markaziy Osiyo” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
 
Бу тадбирда Қашқадарё ҳокимлиги вакиллари ҳам ўз стенди билан иштирок этган ҳолда воҳанинг саноат салоҳияти, ишлаб чиқаришга берилган имкониятлар ва хорижий инвесторларга яратилган шароитлар борасида тақдимот ҳамда B2B, B2G, G2G музокаралар ва учрашувлар ўтказилмоқда.
 
Малумот учун, халқаро кўргазмада Ўзбекистон, Россия, Беларус, Венгрия, Франсия, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда бизнес делегациялари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

 

26-04-2022 |
Фото галерея