Давлат раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини ўтказиш мақсадида Қашқадарёга Тошкент шаҳридан 200 нафардан ортиқ таниқли санъаткорлар ва кино ижодкорлари ташриф буюришди.

Бунда, ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда жойларда, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда ҳам миллий маданиятимиз, санъатимиз ва адабиётимизни оммалаштиришга қаратилган "маҳаллабай" миллий фильмлар намойиши ҳамда маданий-маърифий учрашувлар ўтказилади.

Жойир йилнинг 5 майидан 15 майигача давом этадиган ижодий кечаларда "Янги Ўзбекистон"ни бунёд этиш ва бунинг одамлар ҳаётидаги ижобий ўзгаришлари ҳақида жонли мулоқотлар ташкил этилади.

04-05-2022 |
Фото галерея