Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан жойларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган уч авлод учрашувлари қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош Талимаржон шаҳарчасида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
 
 
Ўзбекистон Қаҳрамонлари, ватанимизнинг бошқа юксак мукофотларига лойиқ кўрилган турли соҳа вакиллари, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган отахон ва онахонлар, жамоатчиликнинг таниқли намояндалари, ёшлар вакилларининг шукуҳли кун, файзли оқшомда бирга кечган онлари, олган олам-олам таассуротлари фотосуратларга муҳрланди.
 
 
Тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳам иштирок этиб, вилоятда айниқса мазкур шаҳарчада сўнги йилларда олиб борилган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
16-09-2021 |
Фото галерея