Миришкор туман Жейнов МФЙ ҳудудида жойлаштирилган Халқ банки Миришкор филиалига тегишли DN-2040 HУМО банкомат қурилмаси носоз холда эканлиги ижтимоий тармоқларда кўрсатилган.
Ушбу банкомат қурилмаси фуқаролар томонидан доимий равишда нотўғри амалиётлар қилинганлиги сабабли дастур тизимида носозлик юзага келган. Банкомат қурилмасини дастурлаш фақат бош банк томонидан қайта тиклаш мумкинлиги сабабли, Республика банкига алоқа хати билан мурожат қилинган ва ўз навбатида Республика банки томонидан Ҳумо ахборотлаштириш марказига дастурлаш учун электрон тарзда буюртма берилган. Дастурлаш учун маълум муддат талаб қилинганлиги сабабли, банкоматни зудлик билан ишчи холатга келтириш имкони бўлмаган.
Хозирги кунда ушбу банкомат ишчи холатга келтирилиб, фуқаролар пластик карталаридаги маблағларини банкнотларга алмаштиришга хизмат қилмоқда.

26-11-2021 |
Фото галерея